Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Иккинчи мавсум бошланди

Иккинчи мавсум бошланди

Бу мавсум пиллакорларимиз учун омадли келди. Ипак қурти боқишнинг илғор усулларини ишлаб чиқаришга жорий этган соҳа ходимлари оилавий звенолар ва фермер хўжалик-ларининг аъзоларига ғамхўрликни кучайтиргани ва пиллакорлар ўз вақтида меҳнатига яраша рағбатлантирилгани боис 1500 тоннадан кўпроқ саноат учун қимматбаҳо хомашё йиғиштириб олинди.

Дастлабки ютуқдан руҳланган соҳа ходимлари айни пайтда уч бос қичда ипак қурти боқишга азм қилган ҳолда меҳнат қилишаяпти.

 Мана иккинчи йилдирки, пиллакорларимиз иссиқ иқлим шароитида ҳам ипак қурти боқиш ва мўл ҳосил етиштириш тажрибасини соҳага қўллашмоқда. Бугунги кунда Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари “Агро пилла” МЧЖлар қошида ташкил этилган инновацион қуртхоналарда тажрибали пиллакорларни жалб қилган ҳолда ипак қурти парваришланаяпти. Умуман, вилоят бўйича иккинчи босқичда жами 5460 қути ипак қурти боқилаётир. Ипак қуртининг озуқаси — тут барг захираси ҳисобга олиниб, 300 тонна “кумуш тола” тайёрлаш режалаштирилган. Соҳа мутахассислари ипак қурти боқувчиларга ҳамма қулайликларни яратишган. Қуртхоналардаги ҳароратни мўътадил сақлаш,пиллакорларга амалий кўмак бериш, қисқаси, кўзланган ҳосил етиштириш учун барча чоралар кўрилаяпти.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳа пилллакорлари ютуғи

Вилоят пиллакорлари зафар қучишди. Она Ватан сурхондарёликлардан 1500 тоннадан зиёд “кумуш тола” қабул қилди. Бирин-кетин …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan