Бош саҳифа / Спорт / Иккинчи даврани ютуқ билан бошлашди

Иккинчи даврани ютуқ билан бошлашди

Футбол бўйича  Ўзбекистон чемпионати пролигаси “А” гуруҳида қатнашаётган  Термизнинг “Сурхон” жамоаси аъзолари иккинчи давра ўйинларини ғалаба билан бошлашди. Хоразмнинг “Хоразм” клуби билан кечган учрашувда вакилларимиз чемпионатнинг энг чиройли ўйинларидан бирини намойиш қилишди.

Ҳамжиҳатликда тўп сурган термизликлар учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ рақиблари дарвозаси томон бот-бот ҳужум уюштирдилар. Натижада хоразмликлар ҳимоячилари хатоликларга йўл қўя бошлади. Бундан устамонлик билан фойдаланган майдон эгалари меҳмонлар дарвозасига яқин жойда турган  Низомжон Нормуродовга тўпни етказиб беришди ва у деярли очиқ қолган дарвозага гол киритишга муваффақ бўлди.

Киритилган тўп “Сурхон” футболчиларини руҳлантирди ва улар яна тўп киритиш учун ҳужумни кучайтирдилар. Рақиб ўйинчилари эса ўз жарима майдонларида термизлик футболчиларнинг бирини чалиб йиқитишди. Ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Баҳриддин Ваҳобов аниқ амалга оширди. Иккинчи бўлимда ҳам Баҳриддин Ваҳобов боши билан тўп киритиб, ҳисобни 3:0 га етказди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда ҳар икки жамоа тўпурарлари биттадан гол киритишди. Якунда термизликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Самижон ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE