Икки туман пиллакорлари зафари

0
72

Бир йилда уч марта ипак қурти парваришлаш ташаббуси билан чиққан вилоятимиз пиллакорлари баҳорги мавсумда 1400 тонна ҳосил йиғиштиришни режалаштиришганди. Бугунгача қуртхоналардан 1100 тонна “кумуш тола” йиғиштириб олиниб, қайта ишлаш корхоналарига етказилди. Ҳали қуртхоналарда баҳорги ҳосилни йиғиштириб олиш ва топшириш давом этмоқда.

Вилоят пиллакорларининг белгиланган режанинг 85 фоизи миқдорида ҳосил йиғиб олишида айниқса, Қумқўр- ғон ва Жарқўрғон туманларининг меҳнаткашлари қўшган ҳисса салмоқлидир. Ушбу икки туман меҳнаткашлари гарчи режани бажариш арафасида туришган бўлсада, қумқўрғонликлар ҳозиргача 193 тонна, Жарқўрғон тумани миришкорлари 180 тонна сифатли хом ашё тайёрлашди. Яқин кунларда ҳар икки туманда пилла тайёрлаш режаси ортиғи билан бажарилади.

Бу мавсум Денов тумани меҳнаткашлари бошқа туманларнинг пиллакорларига нисбатан эртачи ҳаракат қилишгани ва жониворларни намунали парваришлашгани ойдинлашди. Чунки деновлик моҳир пиллакорлар вилоятда биринчи бўлиб режани уддаладилар. 1891 қути ипак қуртининг ҳар қутисидан ўрта ҳисобда 55 килограмдан сифатли хом ашё олинди. Тайёрлов идораларига 103 тоннадан кўпроқ “кумуш тола” топширилди.

Деновлик пиллакорларнинг меҳнат зафарига айниқса, Бахтиёр Шеров бошлиқ “Нурбек Муҳаммадмирзо”, Исроил Ҳайдаров етакчилигидаги “Жасурбек Ибрагимов” ва “Ғалла уруғчилиги” фермер хўжаликлари аъзолари қўшган ҳисса салмоқлидир. Мавсум бошида ҳар қути ипак қуртидан юқори ҳосил етиштириш мусобақасига қўшилган Валижон Маҳмудов, Рўзихол Раҳимбердиева, Бахтиёр Хўжамуродов, Аъзам Абдуллаев бошлиқ оилавий звеноларнинг аъзолари ҳар қути ипак қуртидан 60-65 килограмдан “кумуш тола” топшириб кўпларга ибрат бўлди.

Тоғли Бойсун тумани меҳнаткашлари ҳам ипак қуртидан юқори ҳосил олиш сирларини тобора чуқур ўзлаштиришаяпти. Шу боис, эрта баҳорги мавсумда бойсунлик моҳир пиллакорлар 7300 қути ипак қурти парваришига алоҳида эътибор беришди. Айниқса, “Сайроб” ва “Тангимуш” қишлоқларида ташкил этилган инновацион пиллахоналарда тадбиркорлар Абдусалим Абдулов ва Нуриддин Ибрагимов каби ҳосилотлар маслаҳатларига тўла амал қилиб, ипак қуртини намунали парваришлашди. Натижада, бойсунликлар 40 тоннадан кўпроқ сифатли ҳосил йиғиб олиб режани пешқадамлар сафида адо этишди. Бу ютуққа Абдусалим Хидиров бошлиқ “Мирзошо”, Чори Тўлбоев раҳбарлигидаги “Изма ота” фермер хўжаликлари, шунингдек, Гулбаҳор Ҳамроева, Гулсара Рамазонова каби оилавий звено пиллакорлари ҳар килограмм ипак қуртидан 55 килограмдан ҳосил йиғиб олиб, ўз ҳиссаларини қўшишди.

Ҳар икки туман пиллакорлари иккинчи мавсум ипак қурти боқишга ҳам киришдилар. Айни шу кеча-кундузда бойсунликлар 50 қути, деновликлар эса 309 қути ипак қурти парваришлашмоқда. Ғолиб пиллакорлар иккинчи мавсумда ҳам камида 15 тоннадан ҳосил етиштириш учун ўзаро беллашиб меҳнат қилишаётир.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг