Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Икки туман ғаллакорлари зафари

Икки туман ғаллакорлари зафари

Вилоятимиз бепоён ғаллазорларида ўрим-йиғим тобора авж олмоқда. “Ғалла штаби”га ҳар куни давлат шартнома режасини бажарган жамоалардан хушхабарлар келиб турибди. Кеча воҳамизда бир йўла икки туман деҳқонлари давлатга дон топшириш режасини бажаришди.

Ўтган йил кузида эзгу ният билан 4600 гектар майдонга уруғ қадаган Ангор тумани деҳқонлари яхши ишлагани учун ғаллазорларда мўл ҳосил яратилди. Эндигина 1800 гектар майдонда ўрим ўтказилган бўлса-да, туман миришкорлари қабул масканларига 9,5 минг тонна сара дон топшириб, давлат буюртмасини уддалашди. Туманда ҳар гектар ғаллазордан олинган ҳосил ўртача 51,5 центнерга тўғри келмоқда.

 Термиз тумани миришкорлари ҳам ўрим-йиғимга барвақт киришгандилар. Қисқа муддатда 2,5 минг гектар ғаллазордаги ҳосил йиғиб олинди. Ҳали яна 700 гектар майдондаги ғалла комбайнларни кутиб турибди. Шунга қарамай, 9,1 минг тонна сара дон топширган термизликлар шартнома режасини бажаришди. Ушбу ютуққа ҳар гектар ғаллазордан 60-55 центнердан хирмон кўтарган “Умр”, “Даврон Намуна”, “Темур бобо”, “Сурхон Халқобод” фермер хўжаликлари аъзоларининг қўшган ҳиссаси салмоқли бўлди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Боғларда қора куйиш касаллиги

Баҳор ойларида олма, нок, узум, беҳи каби мевали дарахтлар ун-шудринг, сохта ун-шудринг хлороз, барг доғланиши, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan