Бош саҳифа / Сиёсат / Икки халқ дўстлиги

Икки халқ дўстлиги

Сурхон воҳасининг Боботоғ массивида яна бир янги назорат-ўтиш пункти иш бошлади

Ўзбек ва тожик халқи қадим-қадимдан дўст, биродар, қуда-анда, ёндош-жондош қўшни бўлиб келган. Бу дўстлик илдизи минг йилларга бориб тақалади.

Узун туманидаги Тожикистон билан чегарадош Боботоғ массивида барпо этилган назорат-ўтказиш пунктининг очилиш маросими иккала халқ учун ҳам катта шодиёнага айланди.

Унда Ўзбекистон ва Тожикис тон Республикалари давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, телевидение, оммавий ахборот воситалари ходимлари, қўшни туман аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда Узун тумани ҳокими Я. Хидиров, Тожикистоннинг Хатлон тумани ҳокими Ш. Жумазода ҳамда бошқа сўзга чиққанлар кейинги икки йил ичида мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари алоҳида мазмун ва моҳият касб этиб, янги босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтдилар.

Шуни айтиш лозимки, Сурхон воҳасида Ўзбекистонни Тожикистон билан боғлайдиган учта назорат пункти фаолият юритмоқда. Эндиликда сурхондарёликлар Тожикистондаги қариндош-уруғлари, дўсту биродарлари билан истаган пайтда дийдорлашишмоқда. Ҳар иккала томон фуқаролари Ўзбекистон ва Тожикистондаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиши, бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун қулай шароит яратилган.

— Мен Тожикистон педагогика институтининг география факультетини тугатганман. Бугунги тадбир туфайли 23 йил деганда биринчи марта курсдошим Ғаффор Давлатовни учратиб, бағримга босдим, — дейди Узун туманидаги 45-мактаб директори Карим Баратов. — Бунинг учун биз, биринчи навбатда, Юртбошимиздан миннатдормиз.

Узун тумани Тожикистоннинг Ҳисор, Рудакий туманлари билан чегарадош. Айниқса, тоғли ҳудуддаги “Толтўғай” маҳалласи аҳолисининг қувончи бир олам.

— Бу назорат-ўтиш пунктининг иш бошлагани бизнинг ташвишимизни енгил қилди, — дейди “Толтўғай” маҳалласида яшовчи Н. Маматов. — Бизнинг қишлоқ аҳолиси қуда-анда бўлиб кетишган. Эндиликда борди-келди муносабатларимиз осонлашиб, дўстлигимиз янада мустаҳкамланади.

Назорат-ўтиш пунктининг очилиш маросимида тожикистонлик меҳмонларга нон-туз, сумалак улашилди. Бу тадбир дўстлик байрамига айланиб кетди. Ноз-неъматларга тўла дастурхонга ош тортилди. Ҳар иккала давлат санъаткорлари ижросида куй-қўшиқлар янгради. Бу тантана иккала давлат, иккала халқ дўстлигининг ёрқин намойишига айланди.

Ўз мухбиримиз

СУРАТДА: тадбирдан лавҳалар

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE