Бош саҳифа / Маданият / Икки халқнинг ёзувчиси

Икки халқнинг ёзувчиси

Ёзувчи Чоршанби БОЙБЎСИНОВ
70 ёшга тўлди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  аъзоси, журналист, публицист  Чоршанби Бойбўсинов 1948 йилнинг  20 апрелида  Денов  туманидаги  Гулобод қишлоғида туғилган.

35 йил давомида халқ маорифи  тизимида фао- лият олиб бориши қаторида,  самарали  зуллисонайн  ижоди   орқали   ўз  ўқувчиларига эга бўлди. “Чағониён”  газетасида иш олиб борди. “Эзгуликнинг яралиши” деган илк китоби 1980 йили нашр этилди. Ке- йинчалик “Акс садо”, “Лайлатул қадр”, “Соясини эркалатган аёл”, тожик тилида “Баҳор дар пеш”, “Чашмасор”, “Талоши зиндагй”  номли  асарлари  чоп  этилди.

Денов  туман  ҳокимлигида  ёзувчи  таваллудининг 70 йиллигига  бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб  ўтди. Туман ҳокимлиги, вилоят тожик миллий маданият  маркази, туман маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамкорлигида ташкил  этилган  тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси  аъзолари, шоир ва   адабиётшунослар,  ёзувчи  асарлари муҳиблари, китобхонлар  жам  бўлишди.

Туман  ҳокими Ў.Қосимов, ТерДУ  ректори А.Тошқулов, республика  Байналминал  маданият  маркази  раиси  Ш.Эрматова, туман маънавият ва маърифат  Кенгаши раҳбари Т.Турдиевлар сўзга  чиқиб, таниқли  ижодкорни қутлуғ ёши билан табриклашди ҳамда вилоят ва туман ҳокимлиги, ташкилотларнинг  сов- ғаларини  улашишди.

— Чоршанби Деҳнавий тили жуда равон. Оддий ҳаётдан, жайдари манзаралардан ҳикоя қилувчи асарлари қаърида ҳам катта қалб ва истеъдод  ётибди.  У адабиёт аталмиш улкан уммоннинг асл вазифасини теран тушуниб етган. Ҳар қандай асарлари туб моҳияти, ортида  инсонга нисбатан меҳр ҳамда оқибат,  куюнчаклик  бор, — дейди шоир Шуҳрат  Азизов.

Тадбир  сўнггида  ёзувчи   Чоршанби  Бойбўсинов сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан  ижод  аҳлига  кўрсатилаётган  бу  каби  эътибор  ва ғамхўрлик  янада кўпроқ ижод қилишга, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини  яратиб, китобхонлар қалбини  ватанпарварлик ғоялари билан суғоришга ундашини таъкидлади.

Тадбирда ўқувчилар ёзувчи ижодидан намуналар ўқишди. Ижодкорнинг асарига бағишланган саҳна кўриниши  намойиш этилди.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan