Бош саҳифа / Жамият / Икки дунё саодатига эриштирадиган зот

Икки дунё саодатига эриштирадиган зот

Донишмандларнинг умр ҳақидаги битиклари бисёр. Улар таъкидлашади: елдай келиб, селдай кетгин. Сендан эзгу амаллар қолсин.

Инсон вафотидан сўнг унга савоби етиб турадиган амаллардан бири тарқатган илми эканлиги ҳадиси шарифда қайд этилади. Яна бир ҳадисда эса

“Бу дунё саодатига эришмоқчи
 бўлсанг, тижорат қил,
У дунё саодатига эришмоқчи
 бўлсанг, ибодат қил.
Икки дунё саодатини истасанг,
 илм ўрган”, дейилади.

Дарҳақиқат, устоз сўзи қўшиқдек жарангдор, осмондек мусаффо, олмосдек жилоли. Бу сўзни эшитганимизда, пўлатдек мустаҳкам иродали, қуёш нуридек қайноқ меҳрли, меҳригиёдек ҳаётбахш сиймолар кўз ўнгимизда гавдаланади.

Муаллимларни мевали дарахтларга ўхшатгим келади. Мевали дарахтлар ҳосиллари ила кишига ризқ бергани каби улар ҳам ўзларининг ақлу салоҳиятлари билан бутун инсониятни ризқлантириб турадилар.

Устозларнинг машаққатли меҳнатлари игна билан қудуқ қазишдек. Ўша қудуқ чўлу саҳроларни боғу роғга айлантирганидек, маърифатпарварлар тарқатган зиё келажак авлодларни нурли манзилларга чорлайверади.

Ғунчалар очилиб, этишганда ром,
Барчасин ардоқлаб, этдим эҳтиром.
Меҳримнинг шаробин тутдим-тўла жом,
Эҳтиромга лойиқ  устоз деган ном.

Р.ҚУРБОНОВА,
Термиз шаҳридаги 5-мактабнинг
она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan