Бош саҳифа / Жамият / Иймонсизга эргашманг

Иймонсизга эргашманг

Юрт тинчлиги, миллат хотиржамлиги барча нарсадан муҳим ҳисобланади. Буни бизнинг халқимиз яхши ҳис қилади. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ташаббуси билан тадбир ўтказилди.

Унда профессор-ўқитувчилар,  талабалар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир ташаббускорлари “XXI аср фитнаси” видеофильми, “Диний экстремизм ва терроризм — дунё тараққиётига таҳдид” мавзусида маъруза қилишди.

Педагогика университети филиали директори Қ. Баймиров огоҳлик ҳар биримиз учун жуда зарур эканлигини, дунё миқёсида бўлаётган терроризм ва экстремизмни сергак кузатиб,  таҳлил қилишимиз, унинг таг замиридаги воқеалардан тегишли хулоса чиқаришимиз лозимлигини таъкидлади.

Термиз шаҳридаги “Мурч бобо” жомеъ масжиди имом ноиби А.Хурсандов  диний экстремизмнинг жирканч ғоялари, уларнинг ваҳший ҳомийлари ҳеч нарсадан қайтмаслиги, ёшларни ўз таъсирларига тушириб, ғаразли мақсадлари йўлида қурбон қилаётганлигини далил ва рақамлар мисолида сўзлаб берди.

Тадбирда юртдошларимиз хорижий давлатларга ишлаш учун борганда билиб-билмай ана шундай оқимлар, нияти бузуқ кимсалар таъсирига тушиб қолиши, ҳатто улар ўзини дунёга келтирган ота-оналарини ҳам аяб ўтирмасликлари, бир сўз билан айтганда,  инсоннинг манқуртга айланиши “XXI аср  фитнаси” фильмида ўз ифодасини топганлигини талабаларга тушунтиришди.

Тадбир учрашув иштирокчиларида унутилмас таассурот қолдирди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan