Бош саҳифа / Жамият / ИИБ – замонавий бинода

ИИБ – замонавий бинода

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳани ривожлантириш, ходимларга қулай иш шароити яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Ана шу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Узун туманидаги “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-сонли ички ишлар бўлинмаси биноси капитал таъминланиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлган тадбирда вилоят ҳокими Т.Боболов, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Бу бўлинма 9 та маҳалла фуқароларига хизмат кўрсатиб келади. Энг муҳими, бинода ички ишлар фаолиятига алоқадор барча хизматлар вакиллари жойлаштирилган. Хоналар компьютер ва замонавий алоқа воситалари билан жиҳозлангани ходимларга катта қулайлик туғдиради.

Бинонинг очилиш жараёнида иштирок этганлар бу ердаги шарт-шароит билан танишдилар. Тадбир сўнгида жамоат тартибини сақлаш бўйича профилактика инспекторлари ёрдамчиларига гувоҳнома ва хизмат жараёнида фойдаланиши учун велосипедлар топширилди.

Яратилган қулайлик ҳамда эътибор учун ИИБ ходимлари Президентимиз ва ҳукуматимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдоси пишмаган режа

Ҳар қандай ходим ёки раҳбар лавозим ваколатидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланса, ўша ерда қонун бузилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan