Ифтихор

0
107

Айни пайтда Термиз давлат университетининг жисмоний маданият факультетида кўплаб иқтидорли ёшлар таҳсил олади. Улар орасида Шоҳруҳ Давлатовнинг эришган ютуқларига кўпчилик тенгдошлари ҳавас билан қарайди.

Шоҳруҳ 1996 йилда Сариосиё туманида таваллуд топган. Тўққиз ёшидан спортнинг кураш тури билан шуғуллана бошлайди. Курашнинг илк сабоқларини отаси Саъдулло Давлатовдан олганди. Ке йинчалик қизиқиш устун келиб, 9-синфдан бошлаб спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланишга аҳд қилди. Шоҳруҳ 2012 йилдан то 2018 йилга қадар ёшлар ва ўсмирлар ўртасида енгил атлетика бўйича 25 карра, катталар ўртасида 14 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. У турли йилларда енгил атлетика мусобақаларида муносиб иштирок этиб, 2013-2015 йилларда Марказий Осиё чемпионатида ўрта масофага югуриш бўйича ғолибликни қўлга киритиб, 2016 йилда Англиянинг Кодеф шаҳри ҳамда 2016 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро турнирларда қатнашиш шарафига муяссар бўлган.

Шоҳруҳ жорий йилнинг ўзида енгил атлетика бўйича узоқ ва яқин масофага югуриш бўйича 5 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. У айни пайтда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шоҳруҳ келгусида олимпиада ўйинларида иштирок этишни ўз олдига қатъий мақсад қилиб қўйган.

У айни пайтда вилоят енгил атлетика федерацияси мураббийси Наталья Холодовадан спортнинг сир-асрорларини ўрганмоқда.

Бугунги кунда юртимизда шундай ёшлар бор экан, спорт соҳасидаги ютуқларимиз кундан кун юксалиб бораверади.

Фотимахон БОҚИЕВА,
ТерДУ 1-босқич талабаси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг