Бош саҳифа / Жамият / Ичимлик ва оқова сув нархи ошди

Ичимлик ва оқова сув нархи ошди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 14 ноябрдаги 05/1-3343-сонли хатига асосан, жорий йил 7 декабрдан бошлаб 1 м3 ичимлик сув нархи аҳоли учун 550 сўм, бюджет ва улгуржи ташкилотлар учун 600 сўм ҚҚСсиз, ҳамда оқова хизмати учун аҳолига 380 сўм, бюджет ва улгуржи ташкилотлар учун 380 сўм ҚҚСсиз қилиб белгиланганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-2900-сонли фармонига асосан шаҳар ва туман аҳоли пунктларига ичимлик суви етказиб беришни такомиллаштириш, инвестиция дастурларига қўшимча равишда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва сув таъминоти корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар махсус 100 сўм, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ичимлик сув тарифларига махсус 20 сўм қўшимча тўловлар жорий қилиниши муносабати билан, ичимлик сув хизматлари учун 20 сўм қўшимча тўлов амалга оширилди.

 Вилоят “СУВОҚОВА” давлат унитар корхонаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan