Бош саҳифа / Жамият / Ибтидодан садо берар Тешиктош

Ибтидодан садо берар Тешиктош

Тешиктош — Ўзбекис-тондаги археологик қўриқхонадир.

Бойсун тоғ тизмасидаги ғорда жойлашган. Ғор Мачайдаги Зовталашган сой дарасида денгиз сатҳидан 1500-1600 метр баландликда бўлиб, бўйи 7, эни 20, узунлиги эса 21 метрни ташкил этади. Ғорнинг шифти тешик бўлгани учун гулхан ёқилса, тепадаги туйнукдан чиқиб кетаверган. Ғорда 1,5 метр қалинликда 5 та маданий қатлам бўлиб, ҳар бир қатламдан биттадан, баъзиларида иккитадан диаметри 40 сантиметр, сатҳи 2 метр-га етадиган гулхан қолдиқлари топилган. Шунингдек, Тешиктош ғоридан археолог А. Окладников неандерталлар вакили 8-9 яшар боланинг бош ва скелет суякларини топган. Шундан сўнг, инсоният тарихи ҳақида сўз борганда, албатта, Тешиктош ғори тилга олинадиган бўлди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Япониялик журналистлар воҳамизда

Япониялик журналистлар Сурхондарё вилоятидаги ижодий сафарини Термиз туманидаги Султон Саодат меъморий мажмуаси ва Қирққиз тарихий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan