Бош саҳифа / Жамият / Ибратли оила

Ибратли оила

Термиз шаҳрида “Ибратли оила” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда ҳар бир тумандан бир оила, жами 14 нафар номзод қатнашди.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази ва қатор ҳомий ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган танловда иштирокчи оилалар 3 та шарт бўйича ўзаро баҳс олиб борди.

Барча шартларда пешқадамлик қилган Қизириқ тумани вакили Абдусамад Жўраевлар хонадони биринчи ўринга муносиб кўрилди. Иккинчи ўрин Денов, учинчи ўрин Шеробод тумани вакилларига насиб этди. Ҳудудий босқичда ғолиб деб топилган 1-,2-,3-ўрин эгалари танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг совғалари топширилди.

— Кўрик-танловга қизиқиш ортиб бораётгани, оилалардаги китобхонлик маданияти юксалаётганини бугунги тадбирдаги чиқишлардан ҳам билсак бўлади, — деди танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси Фирдавс Шарипов. — Энг муҳими, ёш оилаларда ибратли бўлишга интилиш шаклланмоқда.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблик кубоги ва миллионлар кимларга насиб этди?

Ватанимиз мудофаа қобилиятининг мустаҳкамланиши тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун эса ҳуқуқ-тартибот …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan