Бош саҳифа / Жамият / Ибратли фаолият

Ибратли фаолият

“Тупроққўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини Термиз шаҳридаги маҳаллалар ичида ўз ўрнига эга ва эътиборлидир. Бу ҳудудда аҳоли зич яшайди. Бир қанча мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, меҳмонхона, ошхона, ресторан, компаниялар фаолият кўрсатмоқда.

Маҳалла раиси Бахтиёр Тўраев ва оқсоқолларнинг қизғин фаолияти туфайли турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Янги йил, Ватан ҳимоячилари куни, хотин-қизлар, Наврўз байрамлари, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рўза ва Қурбон ҳайитлари муносабати билан учрашувлар, суҳбат-маърузалар ташкил этилмоқда, Холназар Нурхонов, Юлдуз Холтўраева, Шаҳло Аллашукурова, Саломат Норқўчқорова, Замира Тўрамуродова, Бахтигул Қурбонова каби кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари, совға-саломлар бериб борилмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, шонли саналар муносабати билан “Улуғбек” меҳмонхонаси директори Салим Каттақулов, “Шарқ” меҳмонхонаси директори Муҳиддин Маматқуловлар, “Дубай” ресторани ва “Акфа” компанияси соҳиблари ҳомийлик ёрдами кўрсатиб, қариялар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар аъзоларининг дуосига мушарраф бўлмоқдалар.

Маҳаллада тўй ва маъракалар, турли маросимларни ўтказишда оқсоқоллар ва кайвони онахонлар маслаҳати, асқотмоқда. Хусусан, Аннақул Шоймардонов, Шодмон Ибрагимов, Хурсанд Худойбердиев, Карим Забиров, Шойим Абдураимов каби оқсоқоллар, Ойтош Ҳайдарова, Каромат Давлатова, Робия Нормуродова, Шарофат Авазова каби онахонлар турли тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

Маҳаллада йил бошида белгиланган режа асосида оммавий-сиёсий тадбирлар, спорт мусобақалари, уч авлод учрашувлари ўтказилмоқда, кам таъминланган оилалар учун ош тортилмоқда. “Бизжиноятчиликка қаршимиз”, “Ёшлар-эртамизнинг эгалари”, “Болалар тарбияси-муҳим иш”, “Гиёҳванд лик иллат” каби мавзуларда суҳбат-маърузалар ташкил этилди. Бундай тадбирлар йил давомида ўтказилмоқда.

Самижон ЖИАНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan