Бош саҳифа / Таълим / Ибратли анъана

Ибратли анъана

Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежида  узоқ йиллардан буён ёшларга таълим бериб келаётган захирадаги капитан Абдурасул Жўраев бошчилигида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчилари самарали натижаларга эришмоқда.

Жумладан, ёшларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга тайёрлаш ва уларни оммавий спортга жалб қилиш мақсадида, республика миқёсида  ўтказиладиган “Ёш чегарачилар” ҳарбий — спорт мусобақасининг 2015 йилги республика босқичида коллежнинг “Алпомиш авлодлари” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаган. 2016 йилда эса “Шунқорлар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни  эгаллаб, республика босқичида фаол иштирок этди.

Таълим муассасасида ёшларни ҳарбий –ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Айниқса, ҳарбий хизматчилар ва ўқувчиларнинг учрашувларини ўтказиш анъанага айланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, Н-ҳарбий қисмдан майор Ш.Турсунов, катта лейтенант О.Қувондиқов, кичик сержант А.Тўраев иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган таълим тизимидаги ислоҳотлар   тўғрисида батафсил сўз бориб, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчи эканлиги таъкидланди. Давлатимиз сар- ҳадларини муносиб ҳимоя қилган кичик сержант А.Тўраевнинг яқинда “Жасорат” медали билан тақдирланганлиги учрашув мавзусини янада бойитди.

Таассуротларга бой бўлган самимий учрашувда “Ёшлар иттифоқи” етакчи фаоллари ва ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларида йигитлик бурчини адо этаётган акаларидек Ватан ҳимоячиси бўлишни ният қилаётганликларини фахр билан айтдилар.

И. ҲАСАНОВ,
Ж. АҲМЕДОВ,
коллеж ўқитувчилари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбийлар-ёшлар даврасида

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан мамлакатимизда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE