Ибн Сино издошларига ташаккур!

0
54

Шарқда қадимдан тиб илми яхши ривожланган. Ибн Синодек алломаларнинг издошлари бугун ҳам тиббиёт муассасаларида фаолият юритиб дардларга дармон улашаяпти.

Ҳозирги кунда тиббиёт соҳасида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани, инсон саломатлигини асрашга эътибор қаратилаётгани айни ҳақиқат. Мен анча йиллардан бери қандли диабет билан оғриб, вилоят эндокринология диспансерида даволаниб келаман. Ушбу диспансернинг муҳташам ва замонавий биносида беморларнинг даволаниши, уларга ташхис қўйишда энг сўнгги турдаги тиббий ускуналардан фойдаланилиши, одамларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, овқатланиши учун барча қулайликлар яратилган. Ушбу диспансерга кирган кишининг бир муддат соғлиғидан шикояти борлиги ҳам эсидан чиқиб кетади. Бундан ташқари, биз каби дардига даво истаб келган инсонларга шифокорларнинг илиқ муомаласи, ширинсўзлиги дори-дармондан ҳам кўпроқ фойда бераяпти. Шифокорларнинг беморлар аҳволидан тез-тез хабар олиб, “Қандай камчиликлар бор, соғлиғингиз яхшими, шикоятингиз йўқми?”, дея ҳолимиздан хабар олиб туриши кўнглимизни тоғдек кўтарди. Вилоят эндокринология маркази ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жумақул ПРИМОВ,
Музработ тумани

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг