Бош саҳифа / Жамият / Иқтисодиёт – интизомни ёқтиради

Иқтисодиёт – интизомни ёқтиради

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида молия муассасаларининг ўрни катта.

— Туманимиз ҳудудида фаолият юритаётган 74 та бюджет ташкилотига қонунларда белгиланган тартибда хизмат кўрсатяпмиз, — дейди Термиз туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи Саттор Жумаев. — Шунингдек, 7 та республика, 1 та вилоят миқёсида иш олиб бораётган муассасадаги ишчи-ходимларга ҳар ойнинг ўнинчи санасигача иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар ўз вақтида тўланмоқда. Бундан ташқари, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланиши бўйича мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Бўлинмада меҳнат қилаётган 8 нафар ходимнинг саъй-ҳаракати билан йилнинг ўтган даврида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида коммунал, жумладан табиий газ ва электр энергия учун тўловлар белгиланган режага кўра ортиғи билан бажарилди.

Бундан ташқари, корхона ва ташкилотлар томонидан 350 та тўлов топширқномаси мақсадсиз пул ўтказиш учун берилгани аниқланиб, муаммолар ўз вақтида бартараф этилди. Йилнинг ўтган етти ойида бўлинмага 5 нафар фуқаро оғзаки мурожаат этиб, асосан иш ҳақи ҳисобидан фарзандларининг ўқиши учун контракт пулини ўтказиб бериш сўралган. Мурожаатлар Қодир Саматов, Рустам Даминов ва Ўрол Бердимуродов сингари малакали мутахассислар томонидан ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

— Бу муассасага келсак ходимлар доимо хушмуомилалик билан кутиб олишади, — дейди тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Бахтиёр Бўтаев. — Агарда бу йўналишда бирор хатоликка йўл қўйсак, дарров зарурий маслаҳатлар беришади.

О. НАЗАРОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE