Бош саҳифа / Жамият / Иқтидорли қизлар тақдирланишди

Иқтидорли қизлар тақдирланишди

Яқинда республика хотин-қизлар қўми-таси томонидан ўтказилган “Биринчи Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши лойиҳаси” кўрик-танлови ўтказилди.

Унда иштирок этган Термиз давлат университетининг ўзбек филологияси факультети талабалари Фарида Ҳакимова, Шаҳло Умаралиева ҳамда Рушана Зариповалар вилоят вакиллари сифатида ғолиб бўлишди.

Фариданинг лойиҳаси аёллар гўзаллик салонларини очиш,  қўшимча равишда кутубхона ва компьютер хизматларини ташкил этишга бағишланганди. Қўли гул Шаҳлохон эса “Оддийликдан гўзалликгача” деб номланган лойиҳасида оддий сомон пояларидан ажойиб миниатюра намуналарини яратиш мумкинлигини танловда намойиш қилди. Рушана Зарипова ўз лойиҳасида олийгоҳ ўқитувчи ва талабаларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун “Ақл чархпалаги” ло- йиҳасини тақдим этди. Ҳар учала қизнинг лойиҳаларини танлов ҳайъати энг муносиблар қаторида баҳолаб, дипломлар билан тақдирлашди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Термизда замонавий лаборатория маркази очилди

Вилоятимизда Туркиянинг “Kani-med” компанияси томонидан замонавий лаборатория маркази ишга туширилди. Компаниянинг Термиз шаҳрида марказий офиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan