Бош саҳифа / Спорт / Ҳужумкорлик самараси

Ҳужумкорлик самараси

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигаси баҳсларида иштирок этаётган Термизнинг “Сурхон” жамоаси учун иккинчи давра ўйинлари муваффақиятсиз бошланди.

Шубҳасиз мураббийлар штабидаги ўзгаришлар футболчилар руҳиятига ҳар томонлама таъсирини ўтказди, шекилли, шу боис жамоа изма-из мағлубиятга учради. Иккинчи давранинг ўтган тўрт турида термизликлар атиги бир очкого эга бўлишди.

Навоийнинг “Қизилқум” клуби билан ўтказилган ўйинда ҳам мухлислар “Сурхон” жамоасининг ғалабани нишонлашига ишонқирамай туришди. Учрашувнинг биринчи бўлими зерикарли кечди, ҳар икки жамоа аъзолари бир-бирига тўп узатиш билан вақт ўтказишди. Майдон эгаларида дарвозага тўп киритиш учун уч марта қулай имконият бўлди. Аммо жамоада тўпурарлик маҳоратига эга бўлган футболчи йўқлиги туфайли қулай имкониятлар бой берилди.

“Сурхон” жамоаси бош мураббийлиги вазифасини вақтинча бажариб турган Владимир Андреев шогирдлари ўйини қовушмаётганини ўз вақтида англаб етди ва иккинчи бўлимда бир йўла уч футболчини алмаштирди. Рости, майдонда тўққизинчи рақамда ҳаракат қилган Н. Норбековнинг тезкор ўйинидан сўнг “Сурхон” футболчилари ўйинида жонланиш бошланди. Раҳматулла Бердимуродов бошлаб берган ҳужумни Абдулазиз Юсупов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиш билан поёнига етказди.

Аввалги учрашувларда термизликлар рақиб дарвозасига гол киритгач, хотиржамликка берилишарди. Навоийликлар билан кечган учрашувда футболчиларимиз ҳужумларни сусайтиришмади. Шу боис, биринчи голдан сўнг кўп вақт ўтмай, рақиб дарвозаси иккинчи марта ишғол этилди. Майдоннинг ўнг томонидан ҳужумга киришган Н. Норбеков аввалига рақиб ўйинчиларининг уч нафарини алдаб ўтди ва олисдан кучли зарб билан тўпни дарвоза тўрига туширди.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа аъзолари ҳужум кетидан ҳужум уюштирдилар. Бироқ ҳисоб ўзгармади.

Навбатдаги турда “Сурхон” жамоаси аъзолари сафарда “Бухоро” клуби меҳмони бўлишади.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE