Мамлакатимизда полиз ва сабзавот маҳсулотларини кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, эртачи ва сифатли маҳсулотлар билан халқимиз дастурхонини таъминлаш бугуннинг талабидир.
Бу борада жойларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Академик Шредр номидаги “Бандихон” тажриба хўжалигида иссиқхоналар барпо этилиб, экинлар парвариши қизғин олиб борилмоқда.
Хўжалик раҳбаримиз Абдуғани Қўзимуродов бошчилигида суғориладиган майдондан 32 сотих ерда иссиқхона барпо этдик. Шунинг 20 сотихида январь ойида сара бодринг, 12 сотихда эса булғор қалампири уруғини қададик. Ҳозир бодринг уруғи униб чиқиб, гулга ўтирган. Ўсимликларни парвариш қилишда П. Мустофоқулов, Ў. Умбаровалар меҳнат қилишаяпти. Айни кунда пушталарни чопиқ қилиб, бегона ўтлардан тозалаяпмиз. Ҳа, демай ҳосилни йиғиштира бошлаймиз,—дейди пудрат бошлиғи Сирож Абдушукуров.
О. ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Қизириқ тумани