Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Хўжакамол хазинаси

Хўжакамол хазинаси

Термиз туманидаги “Сурхон-Дўстлик” сарҳадлар уюшмасининг “Хўжакамол” кенгликларида бир неча фермер хўжалиги анча вақтдан бери ғалла ва ғўза парваришлаб келишаяпти.

Экин ўстирилаётган далалар қумлоқ, сув тараган сайин эртаси куни яна сув талаб бўлиб қолади. Ана шундай шароитда деҳқонлар тажрибакорликлари эвазига мўл ҳосил ундиришмоқда. Тажрибали деҳқон Шомил Ўтаев бошлиқ “Озодбек-Хўжакамол” фермер хўжалиги аъзолари 43 гектар қумлоқ майдонда ғўза парваришлаганди. Далага кўпроқ гўнг солингани, ҳар гектар ҳисобига 600 килограммдан маъданли ўғитлар берилгани эвазига жамоа деҳқонлари ғалла ва ғўзадан кўзланган даражадаги ҳосил етиштиришди. Муҳим агротехник тадбирлардан бири чеканка барвақт ўтказилганлиги туфайли ғўза кўсаклари эртачи очилди. Деҳқонлар мустақиллик байрами арафасида теримга киришиб, икки кун орасида пахтазордан 86 тонна ҳосил йиғиб олиб, шартнома режасини бажаришганди. Шундан бери далада терим тўхтагани йўқ. Теримчилар ўз вақтида рағбатлантирилаётганлиги туфайли бугун кечагидан, эрта бугунгидан кўпроқ пахта теришга ҳаракат қилишмоқда. Озода Ўтаева, Анвар Қулматов, Ражабой Шомирова, Зулхумор Давлатова каби чаққонқўл теримчиларнинг ҳар бири 4-4,5 тоннадан пахта териб, жамоа хирмонини юксалишига ҳисса қўшдилар.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қумқўрғонлик пахтакорлар зафари

Туман деҳқонлари пахта тайёрлаш режасини бажаришди. Пахта саноати иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири. Дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлиги далалардаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan