Бош саҳифа / Жамият / Хусусий марказ очилди

Хусусий марказ очилди

Президентимиз-нинг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизда ҳам сезиларли ишлар амалга оширилаяпти.

Охирги йилларда Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Денов туманларида хусусий клиникалар ташкил қилинди. Жумладан, яқинда Музработ туманида “Барно — Доно” хусусий саломатлик маркази фаолиятини бошлади.

Узоқ йиллардан бери аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган олий тоифали врач-стоматолог Барно Донаева хусусий тиббиёт маркази очишни орзу қилиб юрарди. Президент қароридан сўнг унинг эзгу нияти рўёбга чиқди.

— Имтиёзли кредит ҳисобига хориждан замонавий тиббиёт ускуналари харид қилиб, стоматология марказини очдик. Мақсадимиз хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашдан иборат, — дейди марказ раҳбари Барно Донаева. — Эндиликда чўлқувар меҳнаткашлар тишларини даволаш учун вилоят марказига овора бўлиб юришмайди. Яқин келажакда марказимизда гинекология, УЗИ, кардиология, физиотерапия даволаш хизматлари ҳам йўлга қўйилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тавсиялар берилди

Саноат хавфсизлигини таъминлаш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” акционерлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда навбатдаги …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE