Бош саҳифа / Жамият / Ҳушёрлик панд бермайди

Ҳушёрлик панд бермайди

Бу дунёда ҳаёт мавжуд экан, турли хил эврилишлар, воқеа ва ҳодисаларга бой бўлади. Келажакда бизни қарши олиши мумкин бўлган фавқулодда ҳодисаларга тайёр туриш, ҳушёрлик ҳеч қачон зиён қилмаган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, дунёдаги биронта мамлакат табиий офатлардан ҳимояланмаган.

Сурхондарё вилоят ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Т. Боболовнинг Б-14-сонли буйруғига асосан жорий йил 23 август куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалида “Шошилинч тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ва тузилмалари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятлар натижасида кўп сонли жабрланувчилар юзага келганда ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказиладиган бўлди.

Ҳар бир мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган бу сингари табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларида жабрланганларга ўз вақтида ва самарали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, уларга раҳбарлик қилиш, шошилинч тиббий ёрдам хизмати раҳбарияти ҳамда тузилмалари шахсий таркибининг юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиши энг муҳим тадбирлардан саналади. Бўлиб ўтадиган ушбу махсус-тактик ўқув машқидан кўзланган асосий мақсад, аҳоли ўртасида ҳушёрликни таъминлаш, фавқулодда ва техноген ҳолатларга нисбатан тасаввур ҳосил қилиш ҳамда тайёргарликни синовдан ўтказиш натижасида юзага келадиган камчиликларни бартараф этишдан иборат.

Фавқулодда махсус-тактик ўқув машқига вилоятдаги барча масъул идоралар мутахассислари жалб этилиши кўзда тутилган. Жумладан, кўп сонли жабрланганларни даволаш профилактика муассасаларига эвакуация қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги махсус автомашиналарида кузатувни ва жамоат тартибини сақлаш вилоят ИИБ бошқармаси ва “Н” ҳарбий қисм хизматчиларига, зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда шаҳар харитаси ва кўргазмали қуроллар билан таъминлашда Термиз шаҳар ҳокимлиги, кўп сонли жабрланганларни эвакуация қилиш, саралаш, биринчи ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази вилоят филиали зиммасига юклатилган.Х.ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE