Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқий тарғиботда ҳамкорлик

Ҳуқуқий тарғиботда ҳамкорлик

Вилоят адлия бошқармасида «Демократия ва инсон ҳуқуқлари» нодавлат-нотижорат институти, Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда семинар бўлиб ўтди.

 Унда «Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ идоралари фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий ислоҳотларга оид хабардорлигини оширишда ОАВ роли» мавзуида фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва бошқа фуқаролик жамиятлари институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғармасининг молиявий ёрдамида ташкил этилган семинарда туман адлия бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, «Демократия ва инсон ҳуқуқлари» Институтининг минтақавий бўлинма раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Унда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмуни ва амалий натижалари, хусусан, вилоятда суд идораларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари таҳлил қилиниб, ўзаро тажриба алмашилди.

Таъкидланганидек, республикамизда суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилмоқда. Бу соҳада эришилган ижобий натижалар билан бирга ҳали бажарилиши лозим бўлган вазифалар, хусусан, фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқини янада кучайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айнан шу жабҳада суд-ҳуқуқ идоралари ва ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Семинар давомида журналистлар ва ҳуқуқ-тартибот идорлари вакиллари томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат, шу жумладан суд-ҳуқуқ органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топиши масалаларининг ОАВда кенг ёритиб борилишининг самарадорлиги, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда соҳа ходимларининг ўрни каби масалалар интерфаол усуллар ёрдамида таҳлил қилинди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан вилоят суд-ҳуқуқ ва адлия тизими фаолияти бўйича аҳоли билими ва хабардорлигини ошириш бўйича янги медиа режалар тузилди.

Абдусалим ЖАББОРОВ,

Термиз шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan