Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқий онг ва маданиятнинг тамал тошлари

Ҳуқуқий онг ва маданиятнинг тамал тошлари

Жамият ривожланиб боргани сари ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ҳам унга пропорционал равишда тараққий эттириш эҳтиёжи кучаяётганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Ҳолбуки, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли эмас ва узвий олиб борилмаяпти. бу икки муҳим омилни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳимдир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти.Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони бу борадиги ишларнинг олға босишида муҳим роль ўйнади. Фармондан кўзда тутилган мақсад аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш,аҳолини, хусусан, ёшларни зарарли ахборотлар хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш ҳисобланади.

 Фармонда фуқаролар онгига “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Бугунги кунда “Юксак ҳуқуқий маданият-мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя асосида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаси сифатида қайд этилди. Хўш, бу вазифа қай тарзда бажарилади? Фармонга мувофиқ жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “Шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаситашкилот-жамият” тамойили бўйича тизимли ва узвий ташкил қилинади.

 Фармон билан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш;

маҳалла институтлари ролини кучайтириш; таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш; давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш; аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш. Булардан ҳар бирининг ҳам ўзига хос вазифалари ва мақсадни амалга ошириш усуллари мавжуддир.

 Бундан ташқари, жамиятда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш: оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш; юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини ривожлантириш; ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш каби муҳим йўналишлар мавжуд. Ўйлаймизки, ана шу йўналишлар бўйича ишлар тизимли ва барқарор ташкил этилса, кўзланган мақсадга эришилади.

Шавкат ЖАЛИЛОВ,
вилоят ИИБ ташкилий бошқарма бошлиғининг
ўринбосари, юридик таъминлаш бўлимининг бошлиғи.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE