Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқий онг ва маданият

Ҳуқуқий онг ва маданият

Адлия бошқармаси томонидан вилоят “Матбуот уйи”да бўлиб ўтган мулоқотга вилоят ички ишлар, божхона бошқармаси юридик хизмат бўлими ходимлари ҳамда адвокатлар палатаси ҳудудий бошқар-маси мутассадилари, ОАВ вакиллари таклиф этилди.

Президентимизнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ва унинг тарғиботига бағишланди. Фармонда қайд этилганидек, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият” тамойили бўйича тизимли ва узвий ташкил этилади. Мазкур жараён иштирокчиларидан эса ўз ишига масъулият билан ёндашиш, ҳуқуқий ахборот ва кўмак берувчи давлат ва нодавлат тузилмалар фаоллигини янада ошириш мақсадга мувофиқ саналади.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторов фуқароларнинг ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжларини қондиришда адвокатлар мустақил институтининг ўрнини алоҳида таъкидлаб, вилоятимизда адвокатлар хизматига бўлган талаб ниҳоятда юқори эканлигини билдирди. Ҳозирда вилоятимизда 116 нафар адвокат бўлиб, уларнинг ҳар бири 21 минг 670 нафар фуқарога хизмат кўрсатади. Бу, албатта, етарли эмас. Шу боис, корхона ва ташкилотларда мавжуд юридик хизмат ходимларининг соҳага доир қонунчилик ва ҳуқуқий ахборотлар билан танишишуви, хабардорлигини оширишда улар хизматидан самарали фойдаланиш лозимлигини қайд этилди.

Мулоқотда адвокатлик фаолиятига оид янгиликлар ва жараёнда дуч келинаётган муаммоларни бартараф этиш борасида таклифлар ўртага ташланди.            

Б. НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan