Бош саҳифа / Жамият / Ҳуқуқбузарлик учун 15 сутка

Ҳуқуқбузарлик учун 15 сутка

Инсонга берилган ҳар бир кун, ҳар бир сония имтиҳондир. Афсуски, бу ҳикматни ҳамма ҳам англайвермайди.

Куним ўтса бўлди, қабилида турмуш кечирадиган, айниқса, спиртли ичимлик ичиш оқибатида, уят ва ҳаёни унутадиганлар оз бўлса-да, баъзида учраб туради. Жарқўрғон туманидаги “Меҳнат роҳат” маҳаллаласида истиқомат қилувчи И. Райимбердиев (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳам шундай кимсалардан.

И. Райимбердиев 2019 йил 11 март куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда кўчада, жамоат жойида қўшниларини уятли сўзлар билан “сийлаб”, фуқароларнинг осойишталиги ҳамда жамоат тартибини бузиб, майда безорилик ҳаракатини содир этган. Энг ачинарли жиҳати шундаки, И. Райимбердиев ўтган йил ноябрь ойида МЖтКнинг 187-моддасига асосан жаримага тортилган эди. У бугун ўз фарзандларига, қолаверса, ёш авлодга шахсий намуна бўладиган ёшда. Такрорий равишда содир этилган бу хатти-ҳаракатлар Унинг аввалги қилмишларидан тўғри хулоса чиқармаганлигини кўрсатди.

Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда суд И. Райимбердиевга нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосланиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Ўйламанг, текин деб, у ўтирган ҳар бир кунга ўзи учун 30 минг 409 сўм 50 тийиндан маблағ ҳам тўлайди.

Халқимизда “Агарки, ҳаётдан олмасанг таълим, ўргатолмас сенга ҳеч бир муаллим”, деган пурҳикмат ибора бор. Афсуски, шу оддийгина ҳақиқатни 45 ёшни қаршилаган отанинг англаб етмаганлиги, албатта, ачинарли.

Х. РАҲИМОВА,
Жарқўрғон туман маъмурий
суди судьяси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE