Бош саҳифа / Маданият / Ҳунармандлар галереяси иш бошлади

Ҳунармандлар галереяси иш бошлади

Ҳунармандлар маҳсулотларини асосан бирор бир ярмаркалардагина намойиш эта олишарди. Эндиликда улар Термиз шаҳрида ишга туширилган янги ҳунармандчилик галереясида ҳам бу ишни амалга оширишлари мумкин бўлади.

 “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида ишга туширилган мажмуада уста-ҳунармандларнинг ўз маҳсулотларини кенг намойиш этиши ва шу ернинг ўзида сотиши учун барча шароит яратилиб, кўргазма заллари барпо этилган. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилоят ҳунарманд бошқармаси томонидан ишга туширилган галареяда соҳага қизиқиши бор ёшларга касб сирларини чуқур ўргатиш учун каштачилик, гиламчилик каби ўқув курслари ҳам ташкил этилиб, устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилмоқда.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор миллий ҳунармандчилигимизни янада ривожлантириб, янги иш ўринлари барпо этиш ва ноёб қадриятларимизни дунёга кенг тараннум этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, бундан тўрт йил муқаддам воҳада 320 нафар ҳунарманд давлат руйхатидан ўтиб, фаолият юритган бўлса, жорий йилда уларнинг сафи 4 минг 800 нафарга етди. Улар томонидан йигирмага яқин ноёб маҳсулотлар тайёрланмоқда.

Янги ташкил этилган кўргазмада ранг-баранг каштачилик, гиламдўзлик, мато, ёғоч ўймакорлиги, мусиқа асбоблари, миллий ўйинчоқ каби юзга яқин ҳунармандчилик буюмлари ўрин олган.

Келгусида кўргазмани янада бойитиш ва ўқув курслари сонини кўпайтириш мўлжалланмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ijodkor o‘qituvchilar nazmi

“Surxon nashr” nashriyotida chop etilgan “Ustoz va shogird” kitobining mualliflari — mutaxassisligi bo‘yicha fizika-matematika fani …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan