Бош саҳифа / Маданият / Ҳунармандчиликка бағишланди

Ҳунармандчиликка бағишланди

Халқ ҳунармандчилигининг кулолчилик, наққошлик, каштачилик, тикувчилик, тўқувчилик, зардўзлик каби турлари асрлар давомида ота-боболаримиз, момо ва оналаримиз томонидан авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтиб келмоқда.

Миллий қадриятларимизни англаб етишда халқ ҳунармандчилигининг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун вилоят тарих ва маданият давлат музейи жамоаси халқ ҳунармандчилиги намуналарини йиғиш, ўрганиш, осори атиқалардан, ҳунармандчилик буюмларидан кўргазмалар ташкил этиш, моҳир ҳунармандлар фаолиятини кенг тарғиб қилишга катта эътибор бермоқда.

Яқинда вилоят тарих ва маданият музейида ташкил этилган “Ҳунарга бой бўлган Сурхоним!” тадбири ана шу мавзуга бағишланди. Кўплаб томошабинлар ва Термиз шаҳридаги 11-мактабнинг 9-10-синф ўқувчилари иштирокида халқ ҳунармандчилиги буюмлари кўргазмаси намойиш этилди ва томошабинларга улар ҳақида кенг тушунча берилди. Тадбирда музей ходимлари Гулчеҳра Юзбоева, Моҳигул Ходжаева, Юлдуз Зоирова, Зарифа Тўрахоновалар фаол иштирок этди.

Мактабнинг 9-синф қизлари Шўрчи тумани ҳунарманди Иқлима Тошбоева томонидан таёрланган миллий либослар ва тақинчоқларни намойиш этишди.

Юлдуз ЗОИРОВА,
музей этнография бўлими
етакчи мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan