Бош саҳифа / Жамият / Хуфёна иш – келтирар ташвиш

Хуфёна иш – келтирар ташвиш

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом рақобатни кучайтириш ва сифатсиз маҳсулотларнинг бозорларга кириб келишининг олдини олиш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилиб, 106 та ҳуқуқбузарлик фош этилди.

Ҳуқуқбузарлардан   жами 311,8 миллион сўмлик  хомашё маҳсулоти ва бошқа ускуналар олиб қўйилди.

Хусусан, фуқаролар О.Муродов ва С.Бобоқуловлар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, С.Бобоқуловнинг яшаш уйида электр тармоғига ноқонуний равишда уланган қўлбола ускунада дориланган уруғлик чигитдан ёғ ва кунжара маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганликлари фош этилди. Дастлабки тергов текшируви давомида фуқаро С.Бобоқуловдан далилий ашё сифатида олинган 226 килограмм дориланган уруғлик чигити Қумқўрғон тумандаги “Турон” АЖнинг дориланган уруғлик чигит сақлаш омбори ишчиси А.Хўжаевдан сотиб олганликлари аниқланиб, қонунбузарларга нисбатан  жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Ш.АБДУЛЛАЕВ,
департаментнинг вилоят бошқармаси 
тезкор бўлим инспектори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Деновдаги 81-мактабга электрон доска ҳадя қилинди

O’zLiDeP Денов тумани Кенгаши депутати С.Рашидова «Қуёшли юрт» маҳалласидан сайланган. Бугунга қадар депутат маҳалладаги кўплаб …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan