Бош саҳифа / Жамият / Хотираси ўчмайди

Хотираси ўчмайди

Элимиз меҳрли. Саховатпешаликда ҳам кўпларга ибрат. Айниқса, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилганларни мудом қадрлайди, эъзозлайди. Албатта, тинчликка ўз-ўзидан эришилмайди.

Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлиши учун кимлардир жонларини аямаган. Мустақилликнинг дастлабки йилларида кўп ўғлонларимиз турли экстремистик тўдалар билан курашда ўзларини фидо қилишди. Гарчанд улар бугун орамизда бўлмасада, лекин номлари хотираларда мангу сақланади. Байрамларда ва шодиёна кунларда марҳум хизматчиларнинг хонадонида бўлиб, оила аъзолари ҳолидан хабар олиш — энг яхши одатларимиздан бири.

Шу анъанага содиқ бўлимимиз ходимлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги байрами арафасида Какайди қўрғонида жойлашган “Н”-ҳарбий қисм хизматчилари ва майор А. Жаъфаров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган капитан Шерали Алланазаров ҳамда кичик сержантлар Исомиддин Аллаёров, Қувончбек Чориев, Шерали Турдиевлар хонадонида бўлиб, собиқ хизматчиларнинг Ватанимиз суверенитети ва унинг мустақиллигини таъминлашда жонини аямагани ҳақида ҳикоя қилишди ва оила аъзоларига совғалар улашишди.

Қ. ТОШПЎЛАТОВ,
Жарқўрғон туман
мудофаа ишлари
бўлими бошлиғи,
подполковник

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan