Бош саҳифа / Жамият / # Хотира ва қадрлаш куни

# Хотира ва қадрлаш куни


9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги Сурхондарё вилоятида ҳам кенг нишонди.

Термиз шаҳридаги Хотира майдонига вилоят ҳокими Тўра Боболов, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ташриф буюришиб, майдон узра таралган ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз ёд этилди.

1941-1945 йиллар давомида фронтга 53 минг 365 нафар сурхондарёлик жўнатилган. Уларнинг 11 минг нафари жангда ҳалок бўлган. Шундай дориломон кунларда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган бу қаҳрамонларимиз хотирасини ёд этиш, уруш майдонидан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда юртини, халқини унутмаган, бир қарич ерини душманга раво кўрмаган ёши улуғ бу метин иродали фахрийларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳар бир сурхондарёликка ҳам ғурур, ҳам фахр беради.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan