Бош саҳифа / Спорт / Хотира турнири

Хотира турнири

Жарқўрғон туманида Эргаш Чўтпўлатовнинг 100 ёшга тўлиши муносабати билан “Нефтчилар” теннис кортида ёшлар ўртасида хотира турнири бўлиб ўтди.

Турнирда Жарқўрғон тумани ва Термиз шаҳрининг ҳаваскор теннисчилари ўзаро куч синашдилар. Икки кун давом этган турнирда 35 нафар теннисчилар ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Мусобақада Шаҳноза Қурбонова, Наргиза Қудратовалар томошабинларда яхши таассурот уйғотишди.

— 12 йилдан бери Жар қўрғон туманида ёшларга имкон қадар теннис сирларини ўргатиб келаман. Бугунги кунда тўгарагимизда 20 га яқин ёшлар теннис сирларини ўрганишмоқда.  Ёшим 75 да бўлди, аммо ёшлар учун фойдам тегса, дейман. Бундай турнирларни кўпроқ ўтказиш керак.  Ҳозирги пайтда вилоятимизда теннис спортига  ҳам кўпроқ эътибор қаратилса, яхши бўларди, — дейди Хўшбоқ Боймуродов.

Эргаш Чўтпўлатов кўп қатори 1941 йилда Иккинчи жаҳон урушига кетади. 1942 йили Москва остонасидаги жангларнинг бирида қаттиқ жароҳатланади. Оқибатда бир оёғидан ажралади. 1943 йилда она-Ватанга қайтиб келиб, меҳнат фаолиятини давом эттиради. Узоқ йиллар тумандаги “Меҳнат-роҳат” колхозида боғдорчилик бригадасида самарали меҳнат қилиб, элнинг олқишига сазовор бўлди. Иш фаолияти давомида кўплаб орден ва медаллар билан тақдирланди. Эргаш бобонинг фарзанди, жар- қўрғонлик таниқли фермер Чори Чўтпўлатов мазкур турнирни ташкил этиш билан ёшларнинг теннис спортига бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди, десак янг- лишмаймиз.

Турнир ғолиблари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Х. ТОҒАЙМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan