Бош саҳифа / Таълим / Хотира турнири

Хотира турнири

Қумқўрғон туманидаги 11-ихтисослашган умумтаълим мактаб-интернатида ҳам отам, ҳам устозим Дониёр Холлиевнинг хотирасига бағишланган математика фани йўналиши бўйича хотира турнири ташкил этилди.

Унда асосан тумандаги мактабларнинг фан олимпиадасида математика йўналиши бўйича юқори балл тўплаган 6-, 7-синф ўқувчилари иштирок этди.

Хотира турнири олдидан, ушбу мактаб-интернатига илк тамал тошини қўйган Дониёр Холлиевнинг фазилатлари ҳамда қилган эзгу ишлари ҳақида дўстлари, шогирд- лари сўзлаб беришди. Отам босган излар, қолдирган ибрат мактаби ҳақидаги гапларни эшитар эканман, Дониёр Холлиевдек халқпарвар, фидойи инсоннинг фарзанди эканлигимдан юксак фахрга тўлдим.Бугун анг- ладимки, отам халқчил ва бағрикенг устоз бўлиш баробарида, заҳматкаш инсон бўлган эканлар.

Шундан сўнг, турнирда иштирок этган ўқувчиларнинг билими ва топқирлиги ҳакамлар ҳайъати томонидан синовдан ўтказилди. Натижаларга кўра, беллашувда юқори балл тўплаган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Насиба ХОЛЛИЕВА, 
Қумқўрғон туманидаги 
11-ИУМИ ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan