Бош саҳифа / Жамият / Хотира сабоқлари

Хотира сабоқлари

Инсон ҳаётининг мазмуни хотира аталмиш тушунча билан чамбарчас боғлиқ.

Қайси эл вакили, кимларнинг авлоди, фарзанди эканлигини ҳам у доимо англатиб туради. Қолаверса, унинг атрофида оила, маҳалла, киндик қони тўкилган гўшага меҳр-муҳаббат туйғулари жёш уради.ё Тафаккур ва қалб чироғининг сўнмас нури бўлиб борлиқни ёритади, гўё. Юртимизда хотира ва қадр тушунчаларининг яҳлит эътироф этилишида ҳам улуғвор ҳаёт фалсафасини ҳамда инсонийликнинг гўзал намунасини кўрамиз.

Хотира ва қадрлаш кунининг мамлакатимиз бўйлаб ўзгача байрам сифатида нишонланиши, ўтганларни ёд этиш ва ҳаёт бўлганларнинг ҳурматини жойига қўйишга алоҳида эътибор қаратилади. Байрам арафасида Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида айни мавзудаги очиқ дарслар рус, инглиз тилларида ҳам ташкил этилмоқда. Ноанъанавийлик асосида ўтказилаётган машғулотларда Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ватанимизга эвакуация қилинган турли миллат болаларига халқимиз томонидан кўрсатилган меҳр-мурувват, саховат ва бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти воқеликлар асосида ёритиб берилмоқда. Бу эса ёшларимизни тинч ва осуда кунларнинг қадрига етиш, шу йўлда жон фидо этган инсонларни унутмасликка ундайди.

Танзила ҲОЖИМУРОТОВА, ўқитувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan