Бош саҳифа / Жамият / Хотин-қизлар ҳимоясига чоғланганлар

Хотин-қизлар ҳимоясига чоғланганлар

ИИВ Малака ошириш институтининг Сурхондарё филиалида республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази раиси ўринбосари Ш.Қосимова, марказнинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти бўлими раҳбарлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди. “Одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик самарадорлигини ошириш” мавзусида ўтган тренингда айни пайтда қисқа муддатли малака ошириш ўқув курсини ўтаётган вилоят ИИО хотин-қизлар масалалари бўйича иснпекторлари иштирок этишди.

— Хотин-қизлар билан ишлайдиган инспекторлар амалиётида одам савдосининг қурбони бўлган аёллар билан мулоқотга киришиши, уларга бевосита ҳам руҳий, ҳам амалий кўмак беришига тўғри келади, — дейди “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими ҳуқуқшуноси Э.Муродов. — Шу боис, ушбу жараёнда хотин-қизларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қайси қонун ҳужжатларига мурожаат қилиниши, уларга қандай кўмак бериш мумкинлиги ҳақидаги билимлар билан ўртоқлашдик.

Шундан сўнг, Жарқўрғон туманидаги “Офтобқўрғон” маҳалласида яшовчи 2 та низоли оилалар билан муаммоли ҳолатларнинг ечимини топиш мақсадида намунали муҳокама тадбири ҳам ўтказилиб, оилаларни яраштириш чоралари кўрилди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan