Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хорижликлар эътиборидаги лойиҳалар

Хорижликлар эътиборидаги лойиҳалар

Вилоят ҳокимлигида тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш, инвестиция жалб этиш, ёшларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар тақдимоти ҳамда Инвестицион форум ўтказилди.

Унда вилоят ва мамлакатимизнинг иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи компаниялар, маҳаллий ва хорижий ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Албатта, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, муҳим ижтимоий дастурларни амалга ошириш, энг асосийси, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилашда замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва инвестициялар ҳажмини изчил кўпайтириб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Тақдимотда “ZIF TEXTILE” МЧЖнинг Термиз шаҳрида тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, “Шашмоҳкашоб” агросаноат фирмасининг Денов туманида матони тўқиш, бўяш ва тикув цехини ташкил этиш, “Exclusive Golden Garden” МЧЖнинг Олтинсой туманида узумчилик кластерини йўлга қўйиш, “Машҳура” диагностика маркази томонидан Термизда Ўзбекистон-Ҳиндистон замонавий тиббий клиникасини очиш сингари турли йўналишлардаги жами 40 га яқин бизнес лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Инвестицион форумда чет эллик ишбилармон доира вакилларига вилоятнинг инвестицион муҳити — шароит ва имкониятлари таништирилди. Ўз навбатида, улар ҳамкорликка катта қизиқиш билдиришиб, савдо-иқтисодий, молиявий-инвестицион ва бошқа соҳалардаги қатор тижорат таклифларини баён этишди.

— Сурхондарёда бизнес юритиш учун қулай шароит ва инвестициявий муҳит яратилган, — дейди Ҳиндистоннинг “Alok Design Build” компанияси бош директори Катар Алок Кумар. — Айниқса, “Термиз” эркин иқтисодий зонасининг ташкил этилиши ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишимизда муҳим аҳамиятга эга. Бугунги учрашув ана шу ҳамкорлик учун муҳим қадам бўлди.

Тадбирлар якунида тақдим этилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш, хорижий шерикларнинг ҳамкорлик таклифларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Заҳриддин ТЎРАЕВ,
вилоят ҳокимининг
матбуот котиби

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ангорда жун ва ипакчилик ривожлантирилади

Президентимиз жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan