Бош саҳифа / Маданият / ХОРИЖЛИК МЕҲМОНЛАРНИНГ ФЕСТИВАЛЬ ТААССУРОТЛАРИ

ХОРИЖЛИК МЕҲМОНЛАРНИНГ ФЕСТИВАЛЬ ТААССУРОТЛАРИ

“Пансори” санъатимизнинг қадимий илдизи бахшичиликка бориб тақалади

LEE SUN JAE, “Пансори” халқ ижодиёти халқаро ташкилоти директори (Жанубий Корея)

— Бу фестиваль дунё халқлари маданияти ривожида катта аҳамиятга. У Термизда илк бор ўтказилаяпти. Унинг умрбоқий бўлишини истайман. Негаки, дунё халқлари ушбу фестивални, Термиздек шаҳар борлигини, қолаверса бахшичиликдек қадимий санъат бугунгача сақланиб қолганини билишини истайман. Жанубий Кореядан кўплаб иштирокчилар келишган, улар орасида фольклор жамолари, мутахассислар ва фестиваль ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳам бор. Биз кореяликлар бу санъат ва фестиваль ҳақида юртдошларимизнинг кўпроқ хабардор бўлишини хоҳлаймиз. Бизда “Пансори” деб номланган халқ ижодиёти санъатимиз бор. Фикримизча, пансорининг қадимий илдизлари бахшичилик санъатига бориб тақалади. Чунки ҳар икки санъат ҳам қадимий халқ оғзаки ижодидан озиқ олади. Қолаверса, Термиз, Сурхондарё ҳам Буюк ипак йўлидаги муҳим маданият манзилларидан саналиб, бахшичилик санъати пансоримизнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига таъсир этган, деган мулоҳазаларимиз бор.

Аюшжан Алима, Монголия Республикаси Маданиятшунослик фанлари доктори.

Сурхондарёда қадриятларга нисбатдан эҳтиромнинг чинаккам намунасини кўриб, жуда ҳаяжонландим. Ўзбекистонда бахшичилик санъатини ривожлантириш мақсадининг таг замирида қандай эзгуликлар ётганини ҳис этдим. Қўшни Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари билан чегара ҳудудда ташкил этилган катта санъат байрами Ўзбек халқининг, турли миллат вакиллари билан осойишта ва бахтиёр яшаётганидан далолатдир. Монголияда ҳам 17-асрларда диний театрлар ва дунёвий сарой театрлари шаклланган. 20-йилларда Улан-Баторда ташкил этилган драма тўгаракларида қадимий санъат турлари кенг саҳна юзини кўра бошлади.

Ўзбекистонда эса азалдан қадимий достонлар, халқ оғзаки ижод намунали бахшилар томонидан тўйларда, миллий байрамларда жозибасини кўрсатиб, асл ҳолида умрбоқийлигини сақлаб келганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бағри кенг халқингиздан жуда миннатдорман!

Суҳбатдош: Баҳром НОРМУРОДОВ
“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Халқаро хунармандчилик фестивали

Сурхон воҳаси делегацияси Қўқондаги халқаро фестивалда фаол иштирок этмоқда. Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE