Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хорижий ишбилармонлар билан учрашув

Хорижий ишбилармонлар билан учрашув

Яқинда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов Германия, Австрия, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Россия, Белоруссия, Афғонистон ва Тожикистон сингари ҳамкор давлатларнинг вилоятимизда фаолият юритаётган 70 нафардан ортиқ ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.

Учрашувда хорижий шерикларнинг ўз фаолиятларини амалга оширишда юзага келаётган айрим муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари, келажакда савдо-иқтисодий, молиявий-инвестицион ва бошқа соҳалар тараққиёти билан боғлиқ ҳамкорлик таклифлари атрофлича муҳокама этилди.

Хорижий ишбилармонларга ўрнатилган тартибда ер участкалари ажратиш, божхона ва банк хизматларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш, истиқболли тижорат таклифларини қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

 Албатта, Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида вилоят иқтисодиётини жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, замонавий ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва инвестициялар ҳажмини изчил кўпайтириб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда хорижий ишбилармон доира вакиллари билан қўшимча равишда 12 миллион долларга тенг тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига яна 8 та лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир ўлкаки… тупроғида олтин гуллайди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович гўзал воҳамизга ташрифлари чоғида “Янгиобод инвест сервис” хусусий корхонасига бориб, у …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan