Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди. Жорий йилнинг 22 октябрида Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди.

Аввалги таҳрирдан фарқли ўлароқ, янги таҳрирдаги қонун қатор меъёрлар ва нормалар билан тўлдирилган бўлиб, унда валютани тартибга солиш ва назорат қилишнинг асосий тамойиллари белгиланди.

Хусусан, янги тартибга кўра, жисмоний шахслар томонидан 100 миллион сўм эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан эркин олиб чиқилиши назарда тутилмоқда. Нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун рухсатнома Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан берилади. Бунга қадар мазкур рухсатнома фақатгина Марказий банк томонидан берилар эди. Эндиликда рухсатнома олиш учун жисмоний шахслар Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига тегишли ҳужжатларни топширади.

Рухсатнома олиш учун топшириладиган нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатлар аниқлаштирилиб, ушбу ҳужжатлар тоифасига илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахснинг банкда очилган ҳисоб варақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси киритилди.

Рухсатномани берганлик учун жисмоний шахслардан тўлов ундирилмайди.

Отабек ИШАНОВ,
Термиз аэропорт чегара божхона пости инспектори,
божхона хизмати лейтенанти

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan