Бош саҳифа / Сиёсат / Хорижга борувчиларга имтиёз

Хорижга борувчиларга имтиёз

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари Ў. Қобилов бошчилигида видеоселектор ўтказилди. Унда таъкидланганидек, бугун фуқаро-ларимиз истаган мамлакатга бориб меҳнат қилишига йўл очиқ.

Президентимизнинг “Ўзбекистон фуқароларининг вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фуқароларга бир қатор имтиёзлар жорий қилинган. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Сурхондарё минтақавий филиали директори Рустам Ҳамроев қарорда кўзда тутилган масалалар хусусида маълумот берди. Яқинда Термиз шаҳридаги “Жайҳун” маҳалласи ҳудудида ихтисослаштирилган махсус касса иш бошлади. Бу ерда “Ўзбе-кистон темир йўллари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг қарорига асосан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга пласкарт ва умумий вагонлар, шунингдек, иқтисодий (эконом) класс авиачипталар 20 фоиз чегирмалар асосида сотилади. Бундан ташқари, темир йўл ва авиачипталар харид қилиш харажатларини қисман қоплаш мақсадида ҳар бир фуқарога ҳар йили бир марта “Алоқа банк” АТБ томонидан 300 минг сўм миқдорида беғараз тўлов ажратилади. Ўз навбатида, чипта харид қилган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус кассада “Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” суғурта компаниялари ходимлари суғурта полисларини расмийлаштириб беришади.

Хорижга чиқаётган шахс қайси давлатга бораётган бўлса, ўша давлат тилини, тарихини яхши билса, маҳаллий фуқаролар билан тил топишиши ва ишлаб кетиши осон кечади, одам савдоси қурбони бўлмайди. Термиз шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Барқарор ҳаёт” ижтимоий-маърифий маркази ходимлари ўтган йили Америка қўшма штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасининг 11,5 минг долларлик грант лойиҳасини ютиб олган ва ушбу маблағни ноқонуний мигра- циянинг олдини олиш, ОИТС профилактикаси ва одам савдосига қарши курашиш мақсадларига сарфлаётгани мақтовга лойиқ.

Йиғилишда таъкидланганидек, чет мамлакатлардан вилоятимизга қайтиб келган фуқароларнинг профилактикаси ва соғлиғини назоратдан ўтказишда айрим камчиликларга йўл қўйилмоқда. Масалан, жорий йилнинг дастлабки чораги мобайнида хориждан ўз қишлоғи, оиласига қайтган фуқароларнинг 31 нафари юқумли касалликлар юқтириб келган. Афсуски, жорий йилнинг уч ойи мобайнида хорижда ишлаб қайтган 538 нафар фуқаронинг ҳаммаси ҳам соғломлаштириш кўригидан ўтказилмаган.

Яна бир афсусланарли далил шуки, касб-ҳунар коллежларида ўқиётган талабаларнинг 23 нафари машғулотларга қатнашмай Россияга, 326 нафар мактаб ўқувчиси чет элларга кетган. Бунга ота-оналар сабабчи. Хорижга кетаётган ота-она борган манзилида вақтинчалик рўйхатда туради, баъзилари турмайди. Табиийки, рўйхатдан ўтмаган шахснинг фарзанди ҳеч қайси ўқув муассасасига қабул қилинмайди. Ота-оналар пул топишни ўйлашаяптию бироқ фарзандининг келажагини ва ўқишини унутишмоқда.

Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашдаги камчиликлар ҳам баён қилинди. Вилоят ҳокимининг ўтган йил июль ойидаги селектор йиғилишида маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар сешанбаси маҳалла куни деб эълон қилиниши ва ўша куни маҳалла ҳудудида ҳафта мобайнида амалга оширилган ишлар муҳокамаси бўлиб, хато-камчиликларни тузатиш чоралари кўрилиши таъкидланганди. Афсуски, кўп маҳаллаларда иш ўз ҳолига ташлаб қўйилган, бепарволик туфайли маҳаллаларда жиноятлар сони камаймаяпти.

Қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамланаётгани боис, бугун  вилоятимизга Афғонистон, Тожикистондан меҳмонлар келишаяпти. Албатта, келган меҳмон манзилига бориши учун автоуловларга минади. Енгил автомашина ҳайдовчилари соч-соқоли ўсган, устларига шортик кийиб, оёқларига шатак судраб рулга ўтиришмоқда. Табиийки, келган меҳмон ҳайдовчининг ранг-рўйи, кийиниши, одобига қараб халқимизнинг маънавиятига баҳо беради. Йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Эргашев киракашлик билан шуғулланаётган такси ҳайдовчилари кийиниши, юриш-туришини тартибга олиш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан билдирилган камчиликларни бартараф этишга доир топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE