Бош саҳифа / Спорт / Хориждан ғалаба билан

Хориждан ғалаба билан

Қайси соҳада бўлмасин, ёшларимиз эришаётган ютуқлар уларга яратилаётган кенг имониятлар маҳсулидир. Термиз шаҳрида Неъмат Жўраев раҳбарлигида спортнинг греплинг кэмпо ММА тури бўйича шуғулланиб келаётган клуб аъзолари учун ўтган йил муваффақиятли бўлди.

Ушбу спорт тури бўйича бу жамоа шаҳар, вилоят, республика миқёсидаги баҳсларда муносиб иштирок этди. Иқтидорли спортчилардан 5 нафари республика терма жамоаси таркибида 2018 йилнинг 18-19 ноябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида греплинг кемпо ММА йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришдилар. Жумладан, 92 кг. вазнда гиламга тушган Эрали Тошмуҳамедов кэмпо ММА йўналишида 1-, греплинг ГИ бўйича 3-ўринни, Нодирбек Норқобилов эса 63 кг. вазн тоифасида кэмпо ММА йўналишида 2-, греплинг ГИ бўйича 3ўринни, 66 кг. да эса Анвар Бўронов ҳар иккала йўналишда 3-, иқтидорли спортчи қизимиз Садоқат Бурхонова 50 кг. вазн тоифасида кэмпо ММА йўналишида 2-ўринни забт этишди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир кунда неча қадам юрасиз?

Термиз шаҳар ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan