Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хориж тажрибаси

Хориж тажрибаси

Японияда коррупциявий жиноятни содир этганлар умрбод юқори лавозимга кўтарилишдан, депутатликка сайланишдан маҳрум қилинаркан.

Ҳаттоки, пора олиш ҳақида ёлғон маълумот бериш ҳам пора олувчига нисбатан белгиланган жазога — уч йил муддатга каторга жазоси ёки жаримага тортилиши мумкин. Япон жиноят қонунчилигида давлат ва жамоат арбобларининг мансабдорлик ваколатлари билан ҳокимиятни суиистеъмол қилишига икки йилгача сургун ёки қамоқ жазоси белгиланади.

Сингапурда эса коррупцияга қарши кураш миллий қадриятларга амал қилишдан кўра кўпроқ зарурият туфайли амалга оширилади. Бу фикрларнинг нечоғлик тўғри эканини Сингапур бош вазири Ли Куан Юннинг “Коррупцияни тўхтатиб қолишнинг энг осон усули мансабдор шахсларнинг ўз билганича ҳаракат қилишлари имконини камайтиришда”, деган фикрлари исботлаб туради.

 Коррупцияга қарши курашишда муваффақиятга эришиш учун халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг илғор тажрибаларидан фойдаланиш яхши самара беради. Шу жиҳатдан юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар давлат бошқаруви идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришни тақазо этади.

Санжар РаҲматов,

вилоят иқтисодий судининг

АКТ ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Савдо ва хизмат кўрсатиш тизимидаги ўзгаришдан хабардормисиз?

Жорий йилнинг сентябрь ойида Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan