Бош саҳифа / Маданият / Хоразмнинг ширин таомлари

Хоразмнинг ширин таомлари

Фестивалга ташриф буюрган хоразмлик юртдошларимиз ўтовлари олдида ҳам ажойиб санъат намуналари, Хоразм вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар эътиборимизни тортади.

“Бу — Гўрўғли бобонгдан қолган, Авазхон бобонг чалган, халқнинг дилига малҳам бўлган дутор”, дея момо набирасига уқтиради. Набирасини ўша бобомерос дуторнинг торларини чертиб, куйлашга ундайди.

Хоразм вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳам фестивалга ўзининг фольклор йўналишдаги қўшиқлари, термалари ҳамда Жалолиддин Мангуберди, Ферузхон каби тарихий шахслар гавдалантирилган қаҳрамонлар чиқишлари каби саҳна кўринишлари орқали ташриф буюришган. Хоразм тарихий обидалари кўринишида ясатилган саҳнада иштирокчилар қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

— Хоразм вилоятидан 80 га яқин вакиллар ташриф буюрган, — дейди Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев. — Улар орасида фестивалда иштирок этиш учун уч нафар Ўзбекистон халқ бахшиси ҳам бор. Бундан ташқари, фестиваль бўлиб ўтадиган кунлар моҳир ошпазларимиз томонидан Хоразмнинг миллий таомлари ҳам тайёрланади. Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар сузма палов, тухумбарак, қўтир барак, жугари куртук каби бири-биридан тотли хоразмча миллий таомларимиздан баҳраманд бўлишлари мумкин.

— Фестивалга беш мингга яқин бадиий адабиётлар билан ташриф

буюрганмиз, — дейди “Билим хазинаси” оилавий корхонаси раҳбари Шариф Абдуллаев. — Улар орасида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, сиёсий адабиётлар ҳам ўрин олган. Бу фестивалга ташриф буюрган китобсеварлар учун ҳам қулай имконият яратади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мард ўғлонлар хотираси қалбимизда

Жанубий оператив қўмондонлик ҳарбий хизматчилари қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan