Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Хомашёдан тайёр маҳсулотгача

Хомашёдан тайёр маҳсулотгача

Яқин-яқингача вилоятимизда асосан пахта хомашёси етиштирилади. Бозор иқтисодиёти деҳқонларни хомашёдан ҳам кўра маҳсулотни қайта ишлаб кўпроқ даромад олишга ўргатмоқда. Шу боис бугун вилоятда қайта ишлаш корхоналари сони кўпайди. Тадбиркорлар ташкил этган бу корхоналарда пахтани қайта ишлаб, калава ип ва хом сурп ишлаб чиқариляпти. Натижада деҳқонларнинг манфаатдорлиги анча ошди. Яқин келажакда вилоят далаларида етиштириладиган пахтанинг асосий қисми воҳада фаолият кўрсатаётган корхоналарида тўлиқ  қайта ишланади. Бунинг натижасида иш ўринлари кенгаяди, шунингдек,  маҳаллий бюджетга тушумлар кўпаяди. Шубҳасиз даромад ортгани сайин халқнинг турмуши фаровонлашади, яшаш шароити янада яхшиланади. Энг муҳими қишлоқ инфратузулмасини ривожлантиришнинг имкониятлари кенгаяди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Божхонадан ўтиш янада қулай!

Қўшни давлатлар билан алоқаларимиз янада кенгайиб, чегарадан ўтиш тартиби анчайин осонлашгандан сўнг, кўпчиликда ташқи ҳудуддан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan