Бош саҳифа / Жамият / Хомашёдан тайёр матогача!

Хомашёдан тайёр матогача!

Атлас, адрас матодан тайёрланган либосларни аёлларимиз ардоқлаб кийишади. Чунки, улар табиий хомашёдан тўқилади. Атлас, адраснинг хомашёси эса пиллакорларимиз етиштирадиган қуруқ пилладан олинади. Бу йил воҳамиз пиллакорлари ғайрати билан қуртхоналарда мўл ҳосил бунёд қилинди. Ипак қурти парваришининг биринчи босқичида моҳир “кумуш тола” ижодкорларининг саъй-ҳаракати билан 1500 тоннадан кўпроқ сифатли ҳосил олинди. Тадбиркорларимизнинг ишбилармонлиги туфайли мана икки-уч йилдирки, халқимиз етиштирган пилла “Сурхон ипаги” МЧЖ цехларида қайта ишланиб, калава ип ва ипак матолар тайёрланмоқда. Сиз суратда кўриб турган лобар қизлар саралаётган атлас кийим-кечаклар ва буюмлар халқимиз етиштирган “кумуш тола” маҳсулидир.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE