Бош саҳифа / Сиёсат / Ҳокимлик соати: муаммолар назоратда

Ҳокимлик соати: муаммолар назоратда

Вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида ўтган навбатдаги ҳокимлик соати йиғилишида долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4020-сонли қарори ижроси, деҳқон бозорларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг натижадорлиги, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси даромадларининг 2019 йил III чорак прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш учун туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида ажратилган сайёр касса хоналарида фуқаролар учун яратилган шарт-шароит атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, пенсия ва нафақалар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан ҳар ойнинг 27-санасидан кечиктирмай аҳолининг яшаш жойларига етказиб берилади ҳамда фуқаролар йиғинлари биноларида ёки бошқа маъмурий биноларда нақд шаклда топширилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек мустақил ҳаракатланиш ва тегишли тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пул маблағлари бевосита улар яшайдиган хонадонларга етказиб берилмоқда.

Йиғилишда пенсия ва нафақаларни фуқароларга вақтида етказиб берилишини таъминлаш, кутиш хоналарида улар учун қулай шароитлар яратиш, маблағларни тарқатиш жараёнида юзага келадиган муаммо ва шикоятларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Эркинлигимиз кафолати

Маълумки, ҳар бир суверен ва мустақил давлатнинг ўз қомуси – Конституцияси бўлади. Таъбир жоиз бўлса, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE