Бош саҳифа / Жамият / Ҳоким журналистлар билан учрашуви

Ҳоким журналистлар билан учрашуви

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Т. Боболов вилоят, туман газеталари, Сурхондарё телерадиокомпанияси ва “Ишонч” телеканали ходимлари, ЎзА, республика газеталарининг вилоятдаги мухбирлари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда вилоятда қурилиш, ободонлаштириш, янги корхоналар очилиши, чет эл инвесторларини жалб қилиш, инвестиция дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини оммага тезкор етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамияти ҳақида сўз борди.

— Воҳамизда Президентимиз ва ҳукумат ғамхўрлиги туфайли беқиёс ўзгаришлар бўлаяпти. Айниқса, ёшлар таълим-тарбияси, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уй-жой қуриш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, Шеробод ва Жарқўрғонда цемент заводларининг ишга туширилиши, Шарғун ва Тўда кўмир конларини ишга тушириш, Бойсунда газ қазиб олиш мажмуасини барпо этиш бўйича миллиард-миллиард сўмлик ишлар бажарилмоқда, — деди ҳоким Тўра Абдиевич. — Ана шу янгиликлардан халқимизни хабардор этиш, камчилик ва нуқсонларни ҳал қилишда журналистларни ўзимнинг ёрдамчим деб биламан. Ҳар бир ишни ўз номи билан аташимиз, элимиз турмушини фаровонлаштириш йўлида бажарилаётган ишларни одамлар онгига етказишда сизларнинг ёрдамларингизга таянамиз…

Учрашувда журналистларни ахборот олишда қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам кенгашиб олинди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE