Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви

Ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви

Жонажон Ватанимизда иш билан банд аҳолининг 78 фоизи хусусий секторда меҳнат қилмоқда. Мамлакат ялпи ички маҳсулотида соҳанинг улуши эса йилдан-йилга ортиб бораяпти.

Бу юртимизда қулай ишбилармонлик муҳити шакл- лантирилгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, бу борада кенг имтиёзлар тизимининг жорий этилгани самарасидир.

Сурхон воҳасида бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ишбилармонлар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги “Ҳоким ва тадбиркорлар” учрашувида шаҳар ва туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган шахслар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятида учраётган тўсиқлар, қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE