Бош саҳифа / Сиёсат / “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

Ҳокимликда илк бор видеоконференция шаклида ташкил этилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви вилоятдаги 3 мингга яқин ёшларни, тегишли ташкилот вакилларини қамраб олди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда вилоят, шаҳар ва туман студияларидан иштирок этган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши аъзолари, талабалар, ўқувчи-ёшлар, ёш тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар, чемпион спортчилар ўзларини қизиқтирган масалалар ва муаммолар юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда алоқадор давлат идораларига муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёш истеъдод соҳиблари адабиёт, санъат ва бошқа йўналишларда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

И. АМИРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Депутат сўрови

унинг ҳуқуқий асослари ва амалга ошириш механизми Депутатга беписандлик — халққа беписандликдир. Ш.Мирзиёев Мамлакатимизда амалга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan